Китоб асл эканини қандай текшириш мумкин?
Нуур китобларини бошқалар ҳам сотиши мумкин — бунга розимиз. Муҳими, матн ўзгармаган бўлсин. Уни уч қадамда текширасиз.
Нуур китобларини бошқа дўконлар ва сотувчилар ҳам сотиши мумкин, бунга розимиз. Муҳими битта: китобдаги матн асл нусхадагидек бўлсин. Шунинг учун ҳар бир китобимизнинг асл матни сайтда бепул PDF ҳолида туради.
Уч қадам
- Асл PDF’ни очинг: китоблар жавонидан китобингизни топинг ва бепул PDF’ни юклаб олинг.
- Бир неча бетни солиштиринг: биринчи бет, ўртадаги бир бет ва охирги бетни қўлингиздаги китоб билан ёнма-ён ўқинг.
- Фарқ бўлса, хабар беринг: ўзгарган саҳифанинг расмини @nuur_tarjimonlaribot ботига юборинг.
Нега бу муҳим?
Болалар китобидаги ҳар бир сўз таҳрирдан ўтади: маъно, имло ва дин бўйича. Матн ўзгарса, хато кириб қолиши мумкин. Хабарингизни текшириб, керак бўлса бошқа ота-оналарни ҳам огоҳлантирамиз.